Тошкентда танишини пичоқлаган шахсга жиноят иши очилди
22 май куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида 2003 йилда туғилган йигит 2006 йилда туғилган танишини пичоқ билан жароҳатлагани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Хабарга кўра, ҳодиса тахминан соат 20:00 ларда «Чустий» маҳалласида содир бўлган. А.С. ва таниши С.У. ўртасида келишмовчилик юзага келган ва бу можаро жанжалга айланиб кетган. Жанжал давомида А.С. ўткир тиғли буюм билан С.У.га тан жароҳати етказган.
Жабрланувчига «кўкрак қафасининг чап орқа қисмидан санчиб-кесилган жароҳат» ташхиси қўйилган ва у шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмазор тумани Ички ишлар органлари ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105 моддаси 2 қисми «м» банди (қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган буюм билан танага ўртача оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.