Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир панжара устига урилди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада бир киши жабрланди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 16 сентябрь куни соат 08:00 атрофида Янги Ўзбекистон кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, оқ рангли Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир панжара устига урилган. Шунингдек, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган кулранг Cobalt русумли автомашинага урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида, оқ рангли Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳат олган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.