Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 20-октябргача вақтинча ёпилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудидан ўтувчи «Янги Ўзбекистон» кўчасининг айрим қисмларида ҳаракат чекланди. Бу ҳақда Aвтомобил йўллари қўмитаси матбуот хизмати ҳабар берди.

Хусусан, пойтаҳтнинг Янги Ўзбекистон кўчаси (Оҳангарон шоссесидан Д012 Автомобиль йўлигача), Жасорат кўчаси ва Дўстлик кўчаларидаги Автомобиль йўлининг юқори қатламига ПШМА-20 турдаги асфальт-бетон қопламаси ётқизилиши маълум қилинди.

Шу сабабли 2025-йил 8-октябрдан 20-октябр кунигача транспорт ҳаракатининг қисман чекланади, — дейилади хабарда.

 

AI News