Тошкент шаҳрида йўлларни таъмирлаш ишларига 12 млрд сўм ажратилади

Тошкент шаҳрида йўллларни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун 12 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг 14 мартдаги «Тошкент шаҳрида йўлларни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш тўғрисида»ги қарорида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, ушбу маблағ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантирш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туманлар Ободонлаштириш бошқармаларига ажратилади. Ҳар битта туманга 1 миллиард сўмдан тақсимланади.

Пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновга туманлар ҳокимликлари ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармалари билан биргаликда ажаратилган маблағларни ўрнатилган тартибда мақсадли сарфланишини таъминлаш топширилди.

Ажратилган маблағларнинг сарфланиши ва бажарилган иш ҳажми бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига ҳисобот киритиб боради. Давлат молиявий назорати инспекцияси Тошкент шаҳар бошқармаси ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатади.

Таҳлил натижаларига кўра, 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилди. Дастур доирасида умумий майдони 65 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.

Қарорлар