Покистонда бўрон ва ёмғирлар оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг турли ҳудудларида бўрон ва ёмғирлар оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Хабарга кўра, табиий офат оқибатида Жамму ва Кашмирда 3 киши ҳалок бўлиб, 1 киши бедарак йўқолди, 30 дан ортиқ уй вайрон бўлган. Панжоб вилоятида эса йўл-транспорт ҳодисалари ва бино қулаши натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 19 киши жароҳат олган.
Хайбер-Пахтунхва провинциясида том қулаши оқибатида 1 бола ҳалок бўлиб, яна 2 киши тан жароҳати олган. Бўрон натижасида электр таъминоти узилиб, кўплаб инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган.
Расмийлар шимолий ҳудудларда кўчкилар хавфи борлигидан огоҳлантирмоқда.