Бўстонлиқда иккита қўшни ҳовли ёниб кетди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир-бирга туташ иккита уй ёниб кетди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
26 сентябрь куни соат 22:23 да Чинор маҳалласи Ширмонбулоқ кўчасида жойлашганн уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВВга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин қутқарув экипажи соат 22:30 да ҳодиса жойига етиб келиб, ёнғин соат 23:10 да қуршаб олинган ва соат 23:55 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида иккита уйнинг тахминан 150 кв.м майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ёнғинни бартараф этиш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоуловдан фойдаланилган.
Ҳодиса сабабли тан жароҳати олган ва вафот этганлар ҳақида хабар келиб тушаган.
Ҳозирда ёнғин сабаблар ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейди ФВВ.