Фарғонада автомобиль дарахтга урилиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди

Фарғонада Nexia-3 дарахтга урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Қайд қилинишича, 23 июль куни соат 16:00 атрофида Фарғона вилоятининг Қува тумани «Толмозор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-105 «Фарғона халқаси» автомобиль йўлининг 186-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи Б.С. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомобиль қувиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги ёнғоқ дарахтига урилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ натижасида автомобилдаги йўловчи Қ.Д. воқеа жойида вафот этган. Яна бир фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

 

Ўзбекистон