Тошкентда юк автомашинасига урилиб кетган Onix йўловчиси ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида юк машинаси ва енгил автомобил ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Хусусан, 08-январь куни соат 05:00 ларда Янги Ўзбекистон кўчаси иккинчи даражали йўлида 2004-йилда туғилган ҳайдовчи ONIX русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотади.

Шундан сўнг, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган, 1966-йилда туғилган шахса тегишли бўлган GAZ-63 русумли юк автомашина билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлади.

ЙТҲ натижасида ONIX русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Жамият