Қорақалпоғистонда Isuzu ва DAF юк автомобили тўқнашди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани, «Оққамиш» ОФЙ ҳудудидан ўтган йўлда 9 апрель куни соат 22:08 да ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Isuzu юк машинаси DAF юк автомобилининг орқасига келиб урилди. Ҳодиса оқибатида Isuzu ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида кабина ичида қолиб кетган.

Туман ФВБ қутқарувчилари томонидан ҳайдовчи қутқарилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши.

Қорақалпоғистон