Қорақалпоғистонда юк машинаси ёнилғи бакини пайвандлаш оқибатида портлаш юз берди
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида юк машинаси ёнилғи бакини пайвандлаш оқибатида портлаш юз берди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ФВБ таяниб, «Кар24» нашри хабар бермоқда.
Ҳодиса 21 март куни соат 13:50 атрофида «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги устахонада MAN юк автомобилининг ёнилғи бакини пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида юз берган.
Бунинг оқибатида MAN ва Форд русумли автомобиллар тўлиқ, DAF русумли автомобилнинг орқа шиналари ёнғиндан зарарланган. 1998 йил ва 1980 йил туғилган Тўрткўл туманида яшовчи икки фуқаро тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вафот этган фуқаролар йўқ.
Қайд этилишича, моддий зарар суриштирувлар давомида аниқланади.