Тошкентда юк автомашинаси пиёдани уриб юборди
Жорий йилнинг 13 апрел куни соат 22:00 ларда Бектемир тумани Хонобод кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1998 йилда туғилган Д.А. HOWO русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1969 йилда туғилган пиёда Г.Д.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.