Юнусободда Lacetti ёниб кетди
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Юнусобод туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 22 апрел куни соат 15:01 да Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида автомобил ёнаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:06 да етиб борган ва ёнғин соат 15:09 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, — дейилади хабарда.