Ангрендаги ёқилғи қуйиш шаҳобчаси 1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида электр энергияда ноқонуний фойдаланган метан «заправка» аниқланди. Бу ҳақида «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган назорат тадбирида давомида Ангрен шаҳрида жойлашган «А.C.И.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 млрд 111 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тошкент