Декабргача газ қуйиш шаҳобчалари ҳақида маълумот берувчи мобил илова ишлаб чиқилади
Ўзбекистон енергетика вазири газ қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш учун мобил илова ишга туширилишини эълон қилди.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қиш мавсумида автомобиль эгаларининг ҳаётини анча енгиллаштириши кутилаётган янги лойиҳани тақдим этди. Гап автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари (AЁҚШ) ишини ва уларда газ мавжудлигини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи мобиль илова ҳақида бормоқда.
«Яқин келажакда фойдаланувчиларга қайси AЁҚШларда газ борлигини ва қайсиларида вақтинча йўқлигини реал вақт режимида кўришга ёрдам берадиган мобиль иловани ишга туширамиз. Бу ечим одамларнинг ўз сафарларини олдиндан режалаштириши ва ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги кераксиз кутишлардан қочиши учун мўжалланган,» — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Вазирнинг айтишича, илова маҳаллий IT-компаниялар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда ва яқин орада юклаб олиш учун тайёр бўлади. Лойиҳанинг асосий жиҳатларидан бири унинг барча иштирокчилар учун бепуллигидир. Ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз объектларининг ишлаши тўғрисидаги маълумотларни тақдим етиб, ихтиёрий равишда тизимга уланишлари мумкин.
Вазир сўзига кўра, бу илова 1 декабрга қадар ишлаш учун тайёр бўлади.