Американинг Gulf компанияси Ўзбекистонда 100 та автозаправка станцияси очишни режалаштирмоқда

Американинг Gulf компанияси Ўзбекистонда автозаправка станциялар тармоғини очиш ва авиация соҳасига инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вице-президенти Крейг Крамер маълум қилди.

Хусусан, Крамер АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Шавкат Мирзиёев билан америкалик бизнес ва молия муассасалари вакиллари учрашувида иштирок этди. Учрашувда у кейинги икки йил ичида компания камига 100 та замонавий ва қулай автозаправка станцияларини очишни режалаштирганини хабар қилди.

Қайд этилишича, бу станциялар ғарбий стандартларга мувофиқ қурилади ва юқори сифатли ёқилғи билан таъминланади. Ушбу даврда компания чакана активларга камида 150 миллион доллар инвестиция киритади. Молиялаштириш тўлиқ таъминланган. Ҳар бир объект замонавий ва ҳажми ҳамда дизайни бўйича уникал бўлади.

Шунингдек, автомагистраллар бўйлаб туристлар ва транзит ташувчилари учун транспорт марказлари яратилади. Бу эса ҳар бир объектда камида 30 та янги иш ўрни яратишини билдирилди.

Крейг Крамер мамлакат ҳудудларидан инфратузилмани ривожлантириш бўйича киритилган таклифлар ҳақида ҳам сўзлади.

Ўзбекистон