Тижорат транспортини харид қилиш учун қулай кредит — Hamkorbank ва VUMдан бизнесингиз ўсиши учун самарали ечим

Тижорат транспорти шунчаки ҳаракат воситаси эмас, балки бизнесни ривожлантиришнинг муҳим воситасидир.

Унинг ишончлилиги ва мавжудлиги логистика, сервис сифати, иш тезлиги ҳамда компания даромадига бевосита таъсир кўрсатади.

Буни инобатга олган ҳолда, Ҳамкорбанк ВУМ компанияси билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун қулай ва фойдали молиявий ечим — “Бизнес Авто” кредит дастурини таклиф этади.

“Бизнес Авто” кредити қуйидаги мақсадларни кўзлаган компаниялар учун мўлжалланган:

• автопаркни кенгайтириш;

• мавжуд техникани янгилаш;

• янги бозорларни ўзлаштириш ва ташиш ҳажмини ошириш;

• айланма маблағларни олиб қўймасдан бизнес самарадорлигини ошириш.

Дастур кичик ва ўрта бизнес субъектлари, шунингдек, аллақачон автопаркка эга компаниялар учун ҳам мос келади.

“Бизнес Авто” кредитининг асосий шартлари

Ҳамкорбанк молиялаштиришнинг тушунарли ва мослашувчан шартларини таклиф этади:

• кредит суммаси — 5 млрд сўмгача;

• кредит муддати — 5 йилгача;

• янги ва фойдаланилган тижорат транспортини молиялаштириш;

• ҳужжатларнинг минимал пакети;

• аризани тез ва оператив кўриб чиқиш.

Ушбу шартлар бизнесни ортиқча таваккал ва бюрократиясиз режалаштириш имконини беради.

Кредит қайси транспорт турлари учун мос

“Бизнес Авто” дастури қуйидаги транспорт воситаларини харид қилиш учун айни муддат:

• юк ташиш транспорти;

• йўловчи ташиш автомобиллари;

• қурилиш, сервис, савдо ва логистика соҳалари учун махсус техника.

Сиз бизнесингиз эҳтиёжига мос техникани танлайсиз, Ҳамкорбанк эса молиялаштиришни таъминлайди.

Ҳамкорбанк ва VUM — ишончли ҳамкорлик

Ҳамкорбанк ва VUM ҳамкорлиги қуйидагиларни ўзида мужассам этади:

• етакчи банклардан бирининг молиявий барқарорлиги ва тажрибаси;

• ишончли ҳамкор томонидан тақдим этиладиган сифатли ва синовдан ўтган тижорат техникаси.

Бу тадбиркорлар учун комплекс ечимни англатади: қулай кредит ва ҳақиқатан ҳам натижага хизмат қиладиган транспорт.

Бизнесингизни ишонч билан ривожлантириш учун

“Бизнес Авто” кредити — бу:

• айланма маблағларни сақлаб қолиш;

• олдиндан режалаштириладиган тўловлар;

• ортиқча харажатларсиз тезкор старт;

• эртанги кунга ишонч.

Батафсил маълумот олиш учун VUM компаниясига ёки Hamkorbank’нинг энг яқин офисларига мурожаат қилинг. Мутахассислар бизнесингиз учун энг мақбул ечимни танлашда ёрдам беради.

Ҳамкорбанк — ўсиш ва ривожланиш йўлида ишончли молиявий ҳамкорингиз.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон