Uztelecom 1 000 дан ортиқ база стантсияларини модернизация қилди ва бутун мамлакат бўйлаб 5G тармоғини қурмоқда

Айни пайтда инфратузилмани янгилаш мамлакатнинг барча вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистонда тармоқни модернизация қилишнинг биринчи босқичига мувофиқ якунланди.

Uztelecom Ўзбекистон бўйлаб мобил инфратузилмани янгилашга қаратилган кенг кўламли дастурни амалга оширмоқда. Охирги икки ой ичида компания 1 000 дан ортиқ амалдаги база стантсияларини модернизация қилиб, уларни 4G ва 5G стандартларига ўтказди, шунингдек, 100 дан ортиқ янги алоқа объектларини барпо этди. Сўнгги икки ой ичида компания тармоқни модернизация қилиш бўйича кенг кўламли дастурни амалга оширди: 1 000 дан ортиқ мавжуд база станцияларида каналлар сиғими кенгайтирилди, шунингдек, 100 дан ортиқ янги мобил алоқа объектлари ишга туширилди.

Лойиҳа мамлакатимизнинг барча ҳудудларини — пойтахтдан тортиб энг чекка аҳоли пунктларигача қамраб олган. Ундан кўзланган асосий мақсад — мобил алоқа сифатини ошириш, маълумотлар узатиш тезлигини кучайтириш ва қамров доирасини кенгайтиришдир.

Янги технологиялар

Лойиҳанинг муҳим босқичларидан бири радиочастота спектридан фойдаланишни оптималлаштириш бўлди. Дастур доирасида Dynamic Spectrum Sharing (DSS) технологияси жорий этилмоқда. Ушбу технология жорий юкламага қараб частота ресурсларини 3G, LTE ва 5G тармоқлари ўртасида самарали тақсимлаш имконини беради.

Оператор, шунингдек, овозли қўнғироқларнинг юқори сифати ва алоқа барқарорлигини таъминловчи VoLTE (Voice over LTE) технологиясидан фойдаланиш кўламини ҳам кенгайтирмоқда.

Айни пайтда инфратузилмани янгилаш мамлакатнинг барча вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида тармоқни модернизация қилишнинг биринчи босқичига мувофиқ якунланди.

Ушбу ҳудудлар аҳолиси алоқа тизимидаги яхшиланишларни аллақачон ҳис қилишлари мумкин:

• Мобил интернет тезлигининг ошиши;

• VoLTE орқали барқарор овозли алоқа;

• Сигнал яхши етиб бормайдиган ҳудудларнинг қисқариши.

Инфратузилмани янгилаш — бу мамлакат рақамли муҳитини ривожлантириш йўлидаги тизимли ишдир. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида яшовчи аҳоли барқарор ва тезкор алоқадан баҳраманд бўлишлари учун биз ускуналарни модернизация қиляпмиз, қамровни кенгайтириб, замонавий ечимларни татбиқ этмоқдамиз. Бизнинг вазифамиз — ҳам йирик шаҳарларда, ҳам чекка қишлоқларда алоқа сифатининг бирдек юқори даражасини таъминлашдир, — дея таъкидлашди Uztelecom вакиллари.

Лойиҳани амалга ошириш ишлари давом этмоқда. Компания инфратузилмани янада ривожлантириш ва энг замонавий алоқа ечимларини жорий этишни режалаштирган.

Uztelecom сотув офисларида абонентлар янгиланган тармоққа уланишлари ва совға сифатида иккинчи СИМ-картани қўлга киритишлари мумкин.

Uztelecom. Барча учун технологиялар.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Тошкент