Сидней пляжидаги отишма қурбонлари сони 16 кишига етди
Австралиянинг Сидней шаҳридаги пляжда оммавий отишма қурбонлари сони 16 кишига етди. Бу ҳақда ABC хабар берди.

Ҳужум оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, жумладан, отишма содир этганликда гумон қилинган икки кишидан бири, — дейилади хабарда.
Янги Жанубий Уелс полициясига кўра, яна 40 киши касалхонада қолиб, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни бир неча номаълум шахслар Сиднейнинг Бонди пляжида одамларга қарата ўт очди.
Ҳужум Ҳанукка байрамини нишонлаш тадбирига қаратилгани айтилмоқда. Полициядаги манбаларнинг фикрича, жиноят бир неча ой давомида режалаштирилган.





