Дарахтлар ҳавони қандай тозалайди — ва технологиялар бу жараённи қандай кучайтириши мумкин

Дарахтлар смог даражасини пасайтиради, чангни ушлаб қолади, зарарли газларни ютaди ва шаҳарларни совутади.

Бугунги кунда бу табиий таъсирни рақамли ечимлар янада кучайтирмоқда — масалан, фойдаланувчиларнинг оддий ҳаракатлари янги дарахт экишга олиб келадиган Яшил Мерос лойиҳаси каби.

Ҳудуддаги айрим шаҳарларда майда заррачалар (PM) концентрациясининг барқарор юқорилиги фонида ҳавонинг сифати билан боғлиқ табиий механизмларга эътибор сезиларли ошди.

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти Иқлимни моделлаштириш лабораторияси кичик илмий ходими Алишер Худойбердиевнинг айтишича, дарахтлар ифлослантирувчи моддаларнинг концентрациясига бир нечта асосий механизмлар орқали таъсир кўрсатади: қаттиқ заррачаларни ушлаб қолиш, газ компонентларини ютиш ва маҳаллий микроиқлимни ўзгартириш.

Барг юзаси PM2.5 ва PM10 каби заррачаларнинг катта қисмини ушлаб қола олади, айниқса автомобиль ҳаракати зич бўлган ҳудудларда. Шунингдек, дарахтлар иссиқ об-ҳаво шароитида кўпайадиган азот диоксиди (NO₂) ва озон (O₃) каби газларни ҳам ютади. Бу жараён ер сатҳидаги ҳавода ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтиради.

Заррачаларни ва газларни фильтрация қилишдан ташқари, яшил ҳудудлар совутувчи таъсирга эга. СоЯнинг мавжудлиги ва намликнинг буғланиши ҳисобига шаҳар ҳудудларида ҳарорат 2–4 °C гача пасайиши мумкин, бу эса смогнинг ерга яқин қатламда ушланиб қолишини камайтиради. Ушбу жараёнлар йигиндиси ҳавони тозалашда шаҳар яшил инфратузилмасининг умумий экологик аҳамиятини кучайтиради.

Халқаро тадқиқотлар ҳам шунга ўхшаш натижаларни кўрсатмоқда: Буюк Британия ва Германиянинг бир қатор шаҳарларида яшил майдонларнинг 10% га кенгайиши ифлосланиш даражасини 4–8% га камайишига олиб келган. Лондоннинг айрим ҳудудларида эса яшил ҳудудлар ёнида NO₂ концентрацияси қўшни маҳаллаларга нисбатан 15% паст бўлган.

Бу маълумотлар кичик яшил зоналарнинг ҳам маҳаллий ҳаво сифатига сезиларли таъсир кўрсатишини тасдиқлайди. Шу билан бирга, турли мамлакатларда одамларнинг кундалик ҳаракатларини яшил инфратузилмани кенгайтириш билан боғлайдиган рақамли моделлар пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистонда бундай ёндашувни Click компанияси Яшил Мерос лойиҳаси орқали қўллаб-қувватлади — унда фойдаланувчилар кундалик рақамли операциялар учун балл тўплайди ва уларни виртуал дарахтларга йўналтиради; ушбу дарахтлар эса реал ҳаётда компаниянинг ўзи томонидан эклади.

Бундай технологиялар шаҳар экологик сиёсатда аҳоли иштирокининг янги турини шакллантириб, экриш жараёнини кенгайтириш учун қўшимча имконият яратади — рақамли сервислар ва табиий жараёнларнинг уйғунлиги орқали.

Шаҳарлар ўсиб борар экан, дарахтлар ва уларнинг таъсирини кучайтиришга қодир технологияларнинг роли янада ортиб боради. Ҳавони табиий тозалаш механизмлари енди кенгроқ иқлим стратегиясининг бир қисмига айланмоқда, бунда рақамли ечимлар ҳар бир инсоннинг ҳиссасини янада сезиларли қилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон