Самарқанд шаҳрида барча мактаб ва боғчалар карантинга ёпилади
27 апрелдан Самарқанд шаҳридаги барча боғча ва мактаблар 14 кунлик карантинга ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдужаббор Пўлатов маълум қилди.
«Муассасаларга кириб-чиқувчилар орасида карантин даврида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса таълим бериш тизими анъанавий йўлга қўйилади», — дейилади хабарда.
Хабарга кўра, ўқувчиларга таълим бериш онлайн шаклга ўтказилади ва карантин чоралари мактабларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш кўрсаткичи кейинги кунларда бир неча баробар ошиб бораётгани боис қўлланмоқда.
Аввалроқ, Бухорода 11 та мактаб масофавий таълимга ўтказилди деб хабар берган эдик.