Коронавирус: 15 кун деганда кунлик касалланиш ҳолатлари 1000 тадан кам бўлди
Ўзбекистонда 2 февраль куни 926 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Бу сўнгги 15 кун ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Мамлакатда жами касалланганлар сони 226036 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 28 нафари Андижон вилоятида,
- 25 нафари Бухоро вилоятида,
- 27 нафари Жиззах вилоятида,
- 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 19 нафари Навоий вилоятида,
- 28 нафари Наманган вилоятида,
- 51 нафари Самарқанд вилоятида,
- 12 нафари Сирдарё вилоятида,
- 46 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 67 нафари Фарғона вилоятида,
- 23 нафари Хоразм вилоятида,
- 102 нафари Тошкент вилоятида,
- 431 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 16 нафар,
- Бухоро вилоятида 30 нафар,
- Навоий вилоятида 24 нафар,
- Самарқанд вилоятида 66 нафар,
- Сирдарё вилоятида 8 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
- Хоразм вилоятида 47 нафар,
- Тошкент вилоятида 19 нафар,
- Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210926 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1575 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 188 нафар кишида пневмония аниқланди.





