Ўзбекистонда 16 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 16 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–7 даража илиқ, кундузи 13–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар