Ўзбекистонда 17 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 17 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–10 даража илиқ, кундузи 15–17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.




