Фарғонада 2 та «Neхia 3» тўқнашиши оқибатида йўловчининг оёғи синди
Фарғона шаҳрида 20 февраль куни 2 та «Neхia 3» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум бўлишича, соат 23:30 да шаҳарнинг Қувасой кўчасида 2000 йилда туғилган Ю.Р. «Neхia 3» автомобилини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлни ажратувчи бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1998 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги «Neхia 3» билан тўқнашув содир этган. Оқибатда К.Х. бошқарувидаги автомобиль йўловчиси — 1993 йилда туғилган Д.С. чап сон суяги ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
«Ҳурматли ҳайдовчилар, ўзингиз ва ўзгалар соғлиғини хавф остида қолдирмаслик учун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг», дейилади хабарда.





