Сурхондарёда 200 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 200 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Термизда 11 декабрь куни ИИБ Тергов бўлими ва шаҳар ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда шаҳарнинг Гулистон маҳалласида яшовчи Н.Н. исмли аёл 200 000 сўм эвазига фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди.
Қайд этилишича, у эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. Мазкур ҳолат юзасидан Н.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.





