Сбер 2026 йилгача Ривожланиш стратегиясини тақдим этди
Сбер жамоаси Инвестор куни доирасида 2021-2023 Стратегиясининг якунларини ясади ва 2026 йилгача янги Ривожланиш стратегияси ҳақида гапириб берди.
Тадбирда қуйидаги шахслар иштирок этди:
- Герман Греф, Президент, Бошқарув Раиси;
- Kирилл Тсарёв, Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари;
- Александр Ведяхин, Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари;
- Андрей Белевтсев, катта вице-президент, «Технологиялар» блокининг раҳбари;
- Тарас Сквортсов, вице-президент, «Молия» блокининг раҳбари.
Стратегия 2021-2023 натижасига кўра Сбер чакана мижозлари сони 10 миллионга кўпайди ва 108 миллионни ташкил этди, корпоратив мижозлар сони 500 мингга кўпайиб, 3,2 миллионни ташкил этди. Жамоа АI-трансформациясида тараққиётга эришган ва технологик мустақилликни таъминлаган ҳолда, барқарорлик ва инновацион ривожланишни таъминлади.
Янги стратегик тциклда Сбер узоқ муддатли истиқболни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратди. Технологиялар, биринчи навбатда, сунъий интеллект замонавий дунё ва келажакни белгиловчи асосий омилга айланиб бормоқда.
Асосий масалалардан бири технологияларнинг одамларга хизмат қилишини йўлга қўйишдан иборат. Сбер бизнес моделининг марказида инсон, унинг қизиқишлари ва интилишлари туради.
Сунъий интеллект инсоннинг шахсий ёрдамчисига айланиб бормоқда — у ҳар кимнинг имкониятларини кенгайтириб, инсонга ўз салоҳиятини амалга оширишда ёрдам беради. Бу Сбернинг инсонга йўналтирилганик сари йўлидаги қўйган қадами.
Яқин 3 йил мобайнида Сбер инсонга йўналтирилган ташкилотга ўтишга тайёрланмоқда. Ушбу мураккаб трансформация учта асосий соҳага таъсир қилади:
- Технологиялар — янги авлод сунъий интеллектини ривожлантиришга устувор аҳамият берилади.
- Барча йўналишлар бўйича бизнес-модель.
- Маданият.
Узоқ муддатли устуворликлардан ташқари Сбер қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратади:
- энг яхши мижозлик тажрибасини яратиш ва ривожлантириш;
- самарадорликни ошириш;
- сервисларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш;
- сунъий интеллектни бизнеснинг барча йўналишларига тезкор жорий этиш.
2026 Стратегиясининг молиявий мақсадлари:
- Стратегиянинг ҳар бир йилида капитал рентабеллиги (ROE) >22%;
- Умумий капиталнинг етарлилик коэффициенти H20,0 >13,3%;
- Дивидендларни тўлаш даражаси — Сбер ГроуGroup соф фойдасининг 50%.
Герман Греф, Президент, Сбербанк Бошқарув Раиси:
«Мижоз фақат даромад манбаи сифатида қараладиган истеъмол модели ўтмишда қолади. Янги бизнеснинг мақсади мижозга беқарор дунёда мослашувчан бўлиш ва мослашишга ёрдам беришдир. Биз мижозлар талабларини қондирадиган ва ундан устун бўладиган воситаларни яратишимиз керак. Биз ҳар бир мижозимизга, ҳар бир инсонга ўзимиз каби муносабатда бўлишни ўрганишимиз керак.
Биз инсонга йўналтирилган биринчи компаниялардан бири бўлишни ҳамда одамларга ўз салоҳиятларини очишга ва ортиқча технологиялар ва ахборотлар дунёсида омон қолишларига ёрдам берадиган компаниялардан бирига айланишни хоҳлаймиз.
Айнан сунъий интеллект ҳар бир инсон учун шахсий ёрдамчига — катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, мақсадларни белгилаш, ҳаётдаги устуворликларни тўғри белгилаш ва ташкил этишда ёрдамчига айланиши мумкин бўлиб, у инсоннинг имкониятларини кенгайтиришга ва уни кундалик ишлардан озод қилишга имконият яратади».
Реклама ҳуқуқи асосида.