Андижонда 30 ёшли эркак ўзини осиб қўйди
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 30 ёшли эркак ўзини осиб қўйди.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни 1993 йилда туғилган фуқаро Ж.Ш. соат 12:00 ларда Қўрғонтепа туманида жойлашган Қорасув-Хонобод темирйўл кўпригига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осган.
Марҳумнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Марҳумнинг оила аъзоларидан тушунтириш хатлари олинганида, 2 йил олдин турмуш ўртоғи билан ажрашгани сабабли унинг руҳиятида ўзгаришлар кузатилгани, бир неча маротаба ўзини ўлдиришга ҳаракат қилмоқчи бўлгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.