Қозоғистонда вейп учун 5 йилгача қамоқ жазоси берилади
Қозоғистон Мажилиси мамлакатга вейп олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тақиқловчи қонун қабул қилди.
Хусусан, вейп айланмаси учун жиноий жавобгарлик жорий этилди:
- вейп сотганлик учун максимал жазо — 50 суткагача қамоқ;
- вейпни мамлакат ҳудудига олиб кириш ва сотиш — икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
- айнан шу ҳаракатларни жиноий гуруҳ ёки йирик ўлчамда ёки бир мартадан ортиқ амалга ошириш — беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.