Андижонда мактаб директори пора билан қўлга тушди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 41-умумтаълим мактаби директори Х.С. пора билан қўлга тушди.

Маълум бўлишича, мазкур мактаб директори Х.С. Н.Б.дан унинг бошланғич синфлардан 12 дарс соатига 13 дарс соатини қўшиб, жами 25 соат қилиб бериш эвазига 200 доллар ҳамда 2022 йил январь ойида ишга келмаган кунлари учун жами 2 миллион сўм беришини талаб қилиб, пулни ўзининг хизмат хонасида олган.

Шунингдек, Х.С. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куннинг ўзида С.А.дан уни мазкур мактабга маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинлаши эвазига 200 доллар талаб қилиб, пулдан 100 долларини олиб, қолган 100 долларини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Х.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар