Андижон вилояти футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида 2 та ёш тоифаси бўйича мамлакат чемпиони бўлди

Андижон вилояти 3—8 ноябрь кунлари беш ёш тоифасида бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида 2 та ёш тоифасида мамлакат чемпиони бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 3—8 ноябрь кунлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги футбол маҳорати мактаблари, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорат мактабларининг ўқувчилари иштирокида «Профессионал футбол мактаблар лигаси» бўлиб ўтган.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, мазкур лига давомида Ўзбекистон чемпионати ҳам ўтказилган ва мусобақада 2007, 2006, 2005, 2004 ва 2003 йилда туғилган тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этган.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, бўлиб ўтган беш ёш тоифасидаги ушбу мусобақада Андижон вилояти 2 та ёш тоифасида Ўзбекистон чемпиони ва 1 бор бронза медали билан тақдирланган.

Аввалроқ Андижонда ўтказилган бокс бўйича республика турнирида 7 нафар андижонлик спортчи совриндор бўлгани ва Андижон шаҳрида республика бўйича чим устида хоккей мусобақаси ўтказилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Шунингдек, Наманганда «Чарм тўп» мусобақасининг вилоят ғолиби аниқлангани ҳамда «Бош вазир кубоги—2020» футбол мусобақаларида Олий суд жамоаси биринчи ўринни олгани маълум қилинганди.

Янгиликлар