Андижон шаҳрида республика бўйича чим устида хоккей мусобақаси ўтказилди
Андижон шаҳрида 1—6 ноябрь кунлари республика бўйича чим устида хоккей мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 1—6 ноябрь кунлар Андижон шаҳрида жойлашган спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг «Баркамол авлод» мажмуасида чим устида хоккей бўйича 14 ёш ва ундан кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Ўтказилган мусобақа натижаларига кўра ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда бош совринни фарғоналик спортчилар қўлга киритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Андижон вилояти қўлга киритди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳам бош совринини фарғоналик спортчилар қўлга киритган. Андижонлик спортчилар эса иккинчи, наманганлик спортчилар эса учинчи ўринни қўлга киритган.
Аввалроқ Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги картодромда 6 ноябрь куни картинг пойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.