Aндижонда ижара уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди (фото)

Aндижон вилояти Aндижон шаҳрида ижара асосида яшаб келаётган 29 ёшли аёл уйида фоҳишахона ташкил этгани аниқланиб, ашёвий далил билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Aндижон вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 6 ноябрь куни вилоят ИИБ ТЕҚКБ ва вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган. Маълум қилинишича, Aндижон шаҳрида ижара асосида яшаб келаётган 29 ёшли аёл Қ.С. 7 нафар аёлни шаҳвоний йўллар билан фойдаланиш мақсадида ёллаб, жинсий эҳтиёжларини қондириш учун мижоз сифатида келган эркакларга пул эвазига мунтазам равишда шароит яратиб келаётгани аниқланган.

Фото: Aндижон вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Қ.С. ва 47 ёшли аёл ўзаро жиноий тил бириктириб, холис мижозлардан олдиндан жами 1,5 миллион сўм миқдоридаги пулларни олгани ва уларга Aндижон шаҳрида туғилган 21 ёшли ҳамда Жалақудуқ туманида туғилган 20 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бергани аниқланган.

Фото: Aндижон вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида жами 1,5 миллион сўм кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё тариқасида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Aндижон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фото: Aндижон вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда уйида қиморхона ташкил қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани, Тошкентда фоҳишалик қилаётган 2 нафар қиз қўлга олингани, Қўқонда уйида фоҳишахона ташкил этган шахс ушлангани ва Наманганда уйида фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олингани ҳақида хабар қилинган.

Янгиликлар