Шавкат Мирзиёев армияга навбатдаги чақирув бўйича қарор имзолади

Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролар 2022 йилнинг март–апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳарбий хизматга чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли кучлар сафига жалб қилинмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинади.

Қайд этилишича, хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни март–апрель ойларида Қуролли кучлар резервига бўшатиш белгиланган.

Янгиликлар