20 йил олдин Россия Федерацияси қидирувида бўлган транспорт воситалари Тошкентдан топилди

Россия Федерацияси қидирувида бўлган икки транспорт воситалари  Қибрай ва Тошкент туманларида сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Фото: Toshkent viloyati IIBB

Хабарга кўра, Тошкент вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига Қибрай туманида яшовчи фуқаро Ғ.С. ариза билан мурожаат қилган.

У мурожаатида ўзига тегишли «Ваз-2106» транспорт воситасини узоқ йиллар уйида сақлаб келганлиги, илгари фуқаролиги бўлмаганлиги сабабли фуқаролиги йўқ шахсларга бериладиган давлат рақам белгисини олганлигини маълум қилган.

Ушбу транспорт воситасига тегишли маълумотлар ва транспорт воситасининг агрегат рақамлари ИИВнинг «Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими»дан текширилганида автомобиль  2000 йил 12 март куни Россия Федерациясининг Оренбург шаҳридан олиб қочилганлиги ҳамда қидирувда эканлиги аниқланган.

Шунингдек, Тошкент туманида яшовчи фуқаро И.А. сотиб олган «ГАЗ-330202» русумли юк транспорт воситасини расмийлаштириш учун ДЙҲХХга олиб келган. Ушбу автомобилнинг ҳам агрегат рақамлари текширилган. Натижада транспорт воситаси  2011 йилда бери қидирувда эканлиги, уни номаълум шахслар Россия Федерациядан олиб қочганликлари маълум бўлган.

Маълум бўлишича, ушбу икки транспорт воситалари бири 10 йил иккинчиси 20 йил мобайнида қидирувда бўлган.

Ҳозирги кунда ҳар ушбу икки ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли хулоса қилиш учун тергов органига топширилган.

Янгиликлар