Тошкентда бетон симёғочга урилган Nexia ҳайдовчиси вафот этди

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Nexia-2 автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 11 май куни соат 07:30 ларда Янгиҳаёт тумани Тошкент айланма йўлининг 4П21 йўлида 2000 йилда туғилган А.А. Nexia-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб бетон симёғочга урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Янгиликлар