«LG» компанияси мобиль телефонлар ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади

Жанубий Кореянинг «LG Electronics Inc.» компанияси уяли телефонларни ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади. Бу ҳақда Qalampir хабар бермоқда.

Фото: tadviser.ru

Маъум бўлишича, «LG» компанияси шу йилнинг 31 июлида уяли алоқа бозорини тарк этади.

Қайд этилишича, узоқ муддатли йўқотишлар ва йирик ишлаб чиқарувчилар билан рақобатнинг кучайиши сабаб компания ёпилмоқда.

Шунингдек, компания телефонлар ишлаб чиқаришдан воз кечиш қисқа муддатга даромадларнинг пасайишига олиб келади, аммо келажакда бу қарор молиявий аҳволни ва бошқарув самарадорлигини яхшилайди дейилади хабарда.

Таъкидланишича, «LG» компаниясининг телефон бизнеси 2015 йилдан бери фойдасиз бўлиб келган.

Янгиликлар