Бўстонда ҳокимлик эҳтиёжманд оила фарзандининг контракт пулини тўлаб берди (фото)

Андижон вилояти Бўстон туманида 1 ноябрь куни ҳокимлик эҳтиёжманд оила фарзандининг контракт пулини тўлаб берди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 1 ноябрь куни «Гулшан» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.Қ., У.Н, А.Д.нинг мурожаатидан сўнг туман ҳокими ва мутасадди ташкилот раҳбарлари фуқароларнинг яшаш хонадонига бориб муаммоларини ўрганди. Ўрганиш натижаларига кўра, М.Қ.ни ишга жойлаштириш, яшаш уйини таъмирлаш ва том қисмини ёпиш ҳамда ўғлининг ўқиш шартнома (контракт) пулларини тўлаб бериши белгиланди.

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, фуқаро У.Н.нинг тиббиёт масаласидаги муаммоси ҳамда А.Д.нинг бола пули масаласи бўйича мурожаати туман ҳокими бошчилигида мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиб чиқилиб амалий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бўстон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Андижонда 50 кишилик ичши гуруҳ «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»ни шакллантиргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар