Бухоро вилоятининг айрим ҳудудлари 4 ноябрь куни электр энергияси таъминотидан вақтинчалик узилди
Бухоро шаҳри ва Когон туманининг айрим ҳудудларида 4 ноябрь, чоршанба куни электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрининг Шайх ул Олам, Садриддин Айний, Придастгир, Алпомиш, Жомий, Сомий, Мустақиллик кўчаларини ва 7-кичик ноҳия ҳудудларини ҳамда Когон туманининг «Геофизика» ва «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи электр қурилмаларида «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 2020 йил 4 ноябрь куни соат 10:00 дан соат 18:00 га қадар электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.
«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» иш бажарилаётган ҳудудда ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлишини билдирган.
Аввалроқ Бухоро шаҳридаги маҳаллада 400 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари бошлангани ҳамда Бухорода йил якунига қадар қанча АСКУЭ тизимига мос электрон ҳисоблагич ўрнатилиши ҳақида хабар қилинганди.