Бухорода шаҳар ва туман ҳокимлари маслаҳатчиларига хизмат автомобиллари топширилди (фото)

Бухоро вилоятида шаҳар ва туманлар ҳокимлари маслаҳатчиларига 9 ноябрь, душанба куни хизмат автомобиллари топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳар бир маҳаллада алоҳида раис ўринбосари, туманда маҳалла ва оила бўлими бошлиғи ўринбосари ва 2 нафар мутахассис, вилоятда эса 8 нафаргача штат бирлиги берилган. Шунингдек, жойларда ҳокимларнинг маҳалла ва оила масалалари бўйича ўринбосарларининг «аёллар дафтари» бўйича масъуллиги белгиланган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Уларнинг самарали фаолият юритишлари учун турар жой ҳамда хизмат автомашиналари билан таъминлаш ҳақидаги тегишли топшириққа биноан вилоятда 13 та шаҳар ва туманда ҳоким маслаҳатчиси мақомини олган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарларига «Nexia-3» русумли хизмат автомобилларини топшириш тадбири ўтказилган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, тадбирда республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Азиз Икромов, вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Йўлдош Жумаев, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиевлар иштирок этган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«Бундай эҳтиром ва эътибор зиммамизга янада масъулиятли вазифани юклади. Шу боис ҳудуддаги 50 та маҳаллада янгича тизим асосида хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш, уйма-уй юриб, одамлар дарду ташвишини ўрганиш, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш чораларини кўрамиз, — дейди Қоракўл тумани ҳокимининг маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Саломат Комилова.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Ботир Зарипов 7 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинганди.

Аввалроқ Наманганда ҳокимликлар маслаҳатчи ва матбуот котибларига хизмат автомобиллари топширилгани ва Фарғонадаги 19 нафар халқ таълими бўлими мудирига хизмат автомобиллари берилгани ҳақида хабар қилинган.

Янгиликлар