Бухоро вилоятининг 2020 йил январь—август ойларидаги импорт ҳажми маълум қилинди

Бухоро вилоятининг 2020 йил январь—август ойларидаги импорт ҳажми 378,5 миллион долларни ташкил этди. Бу эса 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 58,5 фоизга тенг. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, вилоятда импорт таркибидаги энг катта улуш минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар ҳисобига тўғри келади. Мазкур турдаги маҳсулотлар импорт ҳажми 41,3 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, импорт таркибида энг катта улуш — минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш маҳсулотларидан ташқари машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (23,8 фоиз), кимёвий воситалар ва бошқа тоифаларга киритилмаган шунга ўхшаш маҳсулотлар (9,9 фоиз) ҳамда асосан материал турига қараб классификацияланган саноат товарлари (7,5 фоиз) ҳисобига тўғри келган.

Aввалроқ Бухорода январь—август ойларида аҳоли жон бошига қанча савдо айланмаси тўғри келгани маълум қилингани ҳамда Бухорода 2020/2021 йилги қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинадиган маҳсулотлар ҳажми маълум бўлгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар