Бухорода январь—август ойларида аҳоли жон бошига қанча савдо айланмаси тўғри келгани маълум қилинди
Бухоро вилоятида январь—август ойларида аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси тўғри келгани маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида 2020 йил январь—август ойларида аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси 3 750 300 сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,9 фоизга ошган. Туман ва шаҳарлар кесимида аҳоли жон бошига чакана савдо ва товар айланмаси кўрсаткичлари:
- Бухоро шаҳрида 121,1 фоизга;
- Ғиждувон туманида 116 фоизга;
- Когон туманида 113 фоизга;
- Вобкент туманида 109,8 фоизга;
- Олот туманида 105 фоизга;
- Жондор туманида 104,2 фоизга;
- Пешку туманида 103,6 фоизга ошган.
Аҳоли жон бошига савдо айланмаси ҳажми ҳудудлар кесимида таққослаганда энг юқори кўрсаткич Бухоро шаҳрида қайд этилган бўлиб, 9 085 900 сўмни ташкил қилади.
Аввалроқ Самарқанднинг ташқи савдо айланмаси 20,7 фоизга камайгани маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Хитой ва Жанубий Корея билан савдо айланмаси сўнгги 8 ойда салкам 65 миллиард долларга етганди.