Ўзбекистонда Skype’га қўйилган чеклов олиб ташланди
Ўзбекистонда Skype ижтимоий тармоғига кириш имкони пайдо бўлди.

Таъкидланишича, унинг реестрдан чиқарилиши Skype билан ўзаро манфаатли музокаралар натижаси ҳисобланади. Матбуот котиби, бундан ташқари, блокланган бошқа ижтимоий тармоқларни реестрдан чиқариш бўйича музокаралар олиб борилаётгани, реестрда айни вақтда тўртта — Twitter, TikTok, ВКонтакте ва WeChat ресурслари борлигини билдирган.
Маълумот учун, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилган ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланган. Шу сабабли Twitter ва TikTok ижтимоий тармоқларига кириш чекланганди.
Шу кундан бошлаб Skype ва Wechat ижтимоий тармоқлари ҳам блокланган.





