Умра сафаридан қайтиш чораларини кўрмаган хусусий авиaкомпания мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
Умра зиёратига борган кўплаб ўзбекистонликлар кўчада қолиб кетганди.

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, мазкур ҳолатга йўл қўйган хусусий авиaкомпания мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) 192-11-(нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.





