Collins луғати томонидан йил сўзи эълон қилинди

Британиянинг Collins луғати томонидан «Lockdown» сўзи 2020 йилда йил сўзи деб топилди. Бу ҳақда «Guardian» хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, «локдаун» сўзи луғатда «саёҳат, ижтимоий алоқалар ва жамоат жойларига киришга қаттиқ чекловлар қўйиш» деб изоҳланади. Бу сўздан фойдаланиш 2020 йилда 6 000 фоизга ошгани қайд этилган. 2019 йилда локдаун 4000 марта ишлатилган бўлса, 2020 йилда чорак миллиондан ошди.

«Биз бу сўзни йил сўз деб танладик, чунки локдаун бизнинг ишлашимиз, ўқишимиз, харид қилишимиз ва ижтимоийлашувимизга таъсир кўрсатди. Кўпгина мамлакатлар иккинчи чекловга кираётгани сабабли бу сўз нишонланиши керак бўлган йил сўзи эмас, балки бу дунёнинг аксарият қисми учун йилни сарҳисоб қилади», — дейди тиллар бўйича маслаҳатчиси Хелен Нюстед.

Collins Dictionary’даги 2020 йилнинг энг кўп фойдаланилган 10 та сўзи

  • коронавирус: нафас олиш йўлларининг юқумли касалликлари, шу жумладан, CОVID-19’ни келтириб чиқариши мумкин бўлган вируслар гуруҳининг ҳар қандай тури.
  • furlough: ходимларни вақтинча ишдан бўшатиш, одатда, уларни банд қилиш учун етарли иш йўқлиги, вақтинча ишдан бўшатиш.
  • асосий ишчи: жамият фаолияти учун муҳим деб ҳисобланган бир қатор касбларнинг ходими, масалан ўқитувчилар, полиция ходимлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, дўкон ишчилари ва бошқалар.
  • локдаун: саёҳат, ижтимоий алоқалар ва жамоат жойларига киришга қатъий чекловлар қўйиш.
  • мегхит: герцог ва герцогиня Сассекснинг 2020 йил январь ойида эълон қилинган қироллик вазифаларидан воз кечиши.
  • мукбанг (корейсча): томошабинларнинг кўнгил очиши учун жуда кўп миқдордаги овқатни истеъмол қилган уй эгасинининг видеоси.
  • ўзини ўзи изолациялаш: юқумли касалликка чалинган ёки ундан шубҳаланса ўзини карантинга олиш.
  • ижтимоий масофа: касаллик юқтиришни олдини олишда ўзи ва бошқа одамлар ўртасида маълум масофа сақлаш.
  • ТikТоker: ТikТоk’да доимий равишда видео билан бўлишадиган киши.

Аввалроқ Ўзбекистонда карантин тартиби кескин кучайтирилгани ҳамда Ўзбекистон «қизил ҳудуд» деб эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар