Давлат ташкилотларида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади
Президент фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, жумладан:
- туман ва шаҳар марказларида «Конституция кўчаси» ташкил этилади;
- журналист ва блогерлар ўртасида «Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақолa» танлови ўтказилади;
- янги таҳрирдаги Конституция 3 минг нусхада брайл алифбосида нашр этилади;
- Конституциянинг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилади;
- давлат ташкилотларида «Менинг Конституциям 31 ёшда» шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади;
- мактаб ўқувчилари ўртасида «Халқ Конституцияси», «Конституция – бахтимиз қомуси», «Конституция – келажагим машъали» мавзуларида расмлар ва иншолар танлови ўтказилади.




