Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 59 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 59 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.

Фото: «CBS Philly»

Тошкент вақти билан соат 13:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 59 533 128 кишига етган. Беморларнинг 1 402 312 нафари вафот этган, 41 173 110 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 3 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 16 957 706 киши касалликдан даволанмоқда.

Скрин: «Worldometer»

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 12 777 371 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 9 177 840 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 6 088 004 бемор билан учинчи ўринда турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 24 ноябрь соат 13:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 920 нафарни ташкил этмоқда. Aйни пайтга қадар 69 128 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2197 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.

Янгиликлар