Коронавирус вакциналарининг ҳамёнбоплиги ва самарадорлиги — рейтинг
«Bloomberg» нашри 22 ноябрь, якшанба куни «Airfinity Ltd» тадқиқот компанияси ва Оксфорд университети маълумотлари асосида коронавирус вакциналарининг ҳамёнбоплиги, самарадорлиги ва сотилиш даражаси бўйича тузилган рейтингни эълон қилди.
Нашрга кўра, Буюк Британиянинг «AstraZeneca» компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган COVID-19 вакцинаси биринчи ўринни эгаллаган. Компания вакцинасининг 40 фоиздан кўпроғи, яъни 2,4 миллиард дозаси ўрта ва кам даромадли мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Хусусан, «AstraZeneca» вакцинасига 300 миллион доза, Европа мамлакатлари эса 505,3 миллион доза буюртма берган. Aммо бу вакцина рейтингнинг қуйи ўринларида турган «Pfizer» ва «Moderna»дан фарқли равишда 70 фоиз самарадорликни кўрсатган.
Мавзуга доир:
Шунингдек, рейтинг тузувчилар препарат учун қўйилган нархни ҳам ҳисобга олишган. Унга кўра, «AstraZeneca» вакцинаси 4–5 доллар этиб белгиланган. AҚШнинг «Pfizer» вакцинаси 19,5 доллар, «Moderna» эса 32 доллардан 37 долларгача баҳонламоқда.
Aввалроқ ЖССТ Россиянинг «Sputnik V» вакцинасини рўйхатга олишда шарти борлигини маълум қилганди. Шунингдек, «Pfizer» вакцинасини АҚШда соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ариза бергани хабар қилинган.