Фарғонада қурувчи ўзи қазиган 12 метрлик чуқурда қолиб кетди (видео)
Фарғона шаҳрида 17 ноябрь, сешанба куни автосервисда ишлаётган қурувчи ўзи қазиган 12 метрлик чуқурда қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса 2020 йилнинг 17 ноябрь куни Фарғона вилоятида қурилаётган автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаларидан бирида содир бўлган. Ушбу шохобча учун қазилган 12 метрлик чуқурда ишлаётган ишчи-ходим кейинчалик у ердан чиқа олмаган. Воқеага гувоҳ бўлганлар дарҳол вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳини ёрдамга чақирган.
Шундан сўнг қисқа муддат ичида етиб келган қутқарувчлар қурувчини чуқурлик ичидан олиб чиққан. Фуқарога ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Учқўрғонлик ҳайдовчи «Damas» машинасида Фарғона каналига тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро «Damas» автомобилида бошқарувни йўқотиши оқибатида сув ҳавзасига тушиб кетган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар махсус техника ёрдамида автомобилни қирғоққа олиб чиққан.