Учқўрғонлик ҳайдовчи «Damas» машинасида Фарғона каналига тушиб кетди

Катта Фарғона канали бўйлаб автомагистралда ҳаракатланаётган «Damas» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, сув ҳавзасига тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Хабарга кўра, Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро «Damas» автомобилида бошқарувни йўқотиши оқибатида сув ҳавзасига тушиб кетган. Ҳайдовчи чўкаётган автомашинадан хавфсиз равишда чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси ходимларини чақирган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар махсус техника ёрдамида автомобилни қирғоққа олиб чиққан.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Аввалроқ Қамчиқ довонида «Damas» билан тўқнашган юк машинаси хандаққа тушиб кетгани, Нарпайда «Epica» каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар