Фарғонадаги 19 нафар халқ таълими бўлими мудирига хизмат автомобиллари берилди

Фарғона вилоятида 30 октябрь куни 19 та шаҳар ва туман халқ таълими бўлими мудирларига хизмат автомашиналарининг калити топширилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят халқ таълим бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Фарғонада вилоятида шаҳар ва туман халқ таълими бўлими мудирларига хизмат автомашиналарини топширишга бағишланган тадбир ташкил этилган. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган ушбу тадбирда вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров иштирок этган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров устоз ва мураббийларнинг машаққатли, аммо шарафли ишларини алоҳида эътироф этиб, ушбу соҳага берилаётган катта эътибор улар зиммасига масъулият юклашини таъкидлаган.

Маросимда шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлими мудирларига автомобиль калитлари топширилган.

Аввалроқ Наманганда ҳокимликлар маслаҳатчи ва матбуот котибларига хизмат автомобиллари топширилганди. Шунингдек, Фарғонада халқ таълим бўлими мудирларига хизмат автомашиналари берилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар